Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Шарқ филологияси кафедраси мудири
Алфраганус университети
DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.15260804
Nordic_press journal: https://research.nordicuniversity.org/index.php/nordic/article/view/2382
Фантастика (юн. phantastike — хаёлан тасвирлаш санъати) — бадиий санъат тури. Фантастика реализм ва натурализм йўналишидаги санъат, адабиётларнинг акси. Айрим ўринда Фантастика реализм билан ҳам кўшилиб кетади. Фантастиканинг шакли мифологик тушунчаларни, эртакларни тасвирлашда кўринади. Инсон тасаввурида ҳайрон қолдирарли хаёлий образлар ва ҳодисалар, тўқима ҳолатлар, ажойиботлар олами бадиий асарда воқеликка, ҳаёт ҳақиқатига қарамақарши қўйиб тасвирланади. Фантастиканинг адабиёт, санъатнинг бошқа тур ва жанрларидан фарқи шуки, унинг тасвир соҳаси амалда мавжуд бўлган ҳаёт эмас, балки турмуш ҳақидаги умумий тасаввурдан келиб чиқадиган ҳаётдир. Шунинг учун ҳамма нарса ва ҳодисалар жиддий ўзгарган, бўрттирилган, таажжублантирадиган даражада бўлади. Фантастиканинг мақсад ва вазифалари факат инсон орзусини эмас, балки келажакда кутиладиган хатардан огоҳ қилиш, эстетик завқ бериш ҳамдир. Фантастика ноаниқлик билан шуғулланади. Фантастика ғайритабий воқеа-ҳодисалар билан юзлашадиган, табиат қонунларини биладиган инсон тассавуридаги шубҳадир.
Инсоннинг ғайрийтабий кучларга ишониши — азалдан мавжуд. Қадим аждодларимиз хаёлотининг маҳсули бўлган фантастик образлар уларнинг ўзлари томонидан шартли образ эмас, балки айни ҳақиқат деб тушунилган. Бу хил тушуниш аждодлар онгида узоқ вақтлар сақланган бўлса-да, унинг муттасил сусайиб боргани кузатилади. Айни чоғда, фантастика фақат тассавур маҳсули эмас, унинг замирида мавжуд реалликнинг излари сезилиб туради, зеро, хаёл шу мавжудликдан куч олган ҳолда парвоз қилади. Фантастиканинг ҳам ўзига хос бўлган кичик турларини кузатишимиз мумкин. Мисол учун; Константин Мзареулов ўзиниг “Фантастика: умумий курс” китобида фантастикани олтита жанр ости кичик жанрларга ажратади; улар илмий фантастика, космик опера, фэнтези, қўрқинчли романлар, жангари ва триллер фантастика, шартли фантастика. Вильям Годшок эса бутун фантастика оламини тўрт гуруҳга ажратиб чиққан:
1) “тоза” фантастика, бунда фантастика ўзининг мақсадини ифодалаши ва ғоя ва фикрларнинг миннимал тарзда рол ўйнаши назарда тутилган;
2) фалсафий фантастика, бунда фалсафий ғоя ва концепсияларни ривожлантирган ва ўзида намоён қиладиган образ ва ҳолатлар тушунилади;
3) ижтимоий-танқидий фантастика, бунда асарда фантастик образлар
иштирок этади, лекин фалсафий фикр юритиш ва изоҳлаш учрамайди. Улар реал воқелик устидаги муаллиф қарорини ифодалайди. Годшок бу фикрлари билан уни илмий фантастикага яқинлаштиради;
4) Реалистик фантастика, бу тўлиқ илмий фантастиканинг намунасидир.
Фантастик асарларда умуминсоний муаммоларнинг бадиий ифодаси – инсон табиати, ахлоқ, ижтимоий муносабатлар ва таълим масалалари каби муҳим жиҳатларни фикрий ва бадиий шаклда ўрганишга ёрдам беради. Фантастика жанри ўзининг хос хусусиятлари билан дунёқарашнинг чекланганлигини, инсоннинг мавжуд ҳолатини ва унинг келажакдаги йўлларини таҳлил қилиш учун ижодий ва амалий имкониятлар тақдим этади.
Қоғоздаги дунё ва унинг рамзи: Фантастик асарларда одамлар, жамиятлар ва далиллар одам табиатининг кичик ва катта муаммоларига символик рамзлар орқали кўрсатилади. Масалан, ахлоқий янглишишлар, ташқи ва ички контекстдаги кучли муаммолар бу жанрда ҳар доим ўзининг визуал ва метафорик шаклларида ифодаланади.
Технологиялар ва инсон: Фантастика технологиялар ва уларнинг инсон ҳаётига таъсирини терен ва мураккаб ишлаб чиқиш имконини беради. Бу ерда назарий ва амалий эҳтимоллар ҳам, технологик тараққиёт инсонни хўрлаш, унинг ўзлигини йўқотиш ёки илғор ғоялар билан муаммоларни ҳал қилиш учун қурол сифатида ишлатилади.
Ҳақиқат ва фикр: Фантастик асарларда одатда, инсоннинг ҳақиқати, онгий дунёси ва унинг уларга бўлган муносабатини таҳлил қилиш мумкин бўлади. Бу жанр инсоннинг ижтимоий ва маънавий муаммоларини улашишда бадиий ижодий восита сифатида асосий роль ўйнайди.
Ижтимоий тартиб ва адолат: Фантастик асарларда, шунингдек, ижтимоий муаммолар, адолат ва тенглик каби умуминсоний қадриятлар муҳокама қилинади. Ушбу жанрда инсонларнинг иштиёқлари ва рухий муаммолари, уларнинг ҳар қандай давлат ёки ижтимоий тизимга бўлган муносабати ҳақидаги фикрлар бадиий шаклда таърифланади.
Хулоса:
Фантастик асарлар, умуминсоний муаммоларни янги кўз билан кўриш, инсоннинг ички ва ташқи хиссиётларини янги контекстда баҳолаш имконини беради. Жанрнинг метафоралари ва символикаси инсоннинг ахлоқий, ижтимоий ва фалсафий изланишларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.