филология фанлар бўйича (PhD)
доктор, халқаро адабиёт,санъат ,
маданият ва ижтимоий фанлар
академияси академиги
М.Ауэзов номидаги ЖҚТУ
DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.15260596
Nordic_press journal: https://research.nordicuniversity.org/index.php/nordic/article/view/2376
ҚОЗОҒИСТОНДА ЎЗБЕК ТАЬЛИМИ ВА УНИНГ МУАММОЛАРИ
Маълум ва амалда бўлган ўқув режага кўра адабиёттану ва тилтану алоҳида фанлари сифатида ўқитилиб келинмоқда. Бу структур хусусиятларини ўрганиш ва тадқиқ этиш бўлган.Бироқ бу улуғ мақсад бир ёқда қолиб,кўп ҳолларда мутаҳасислик умумфилологнииг мақсад билан шуғилланиб келмоқда. Бу эса замондан орқага қолмаслик шунчаки ”янги техналогияларга эргашиб янгиликка нисбатан бағрикенглик қилади ,аввалам бор янгиликни англаш керак.Яъни система- структур тилшунослик нима ,адабиётшунослик нима-ю, матннинг филологик таҳлили нима эканлиги ҳақида афсуски,тугал фикр йўқ.
Шундай қилиб таҳлилда филолг кадрлар учун зарурий билимлар бериш, олган билимларини яна-да мустаҳкамлаш ва матн устида ишлашга хизмат қилдириш масаласи кўзда тутилганлиги боис ҳам у қуйидаги масалаларини қамраб олади :
- Таҳлил методи ва методлогияси ҳақида маълумот бериш;
- Амалиёт ва лабаратория машғулотлари учун ҳар уч турга тегишли матнларни танлаб олиш;
-Танланган матнлар кўзда тутилган мақсадга мувофиқ бўлишига эътибор бериш;
- Эски ёзув бўйича талаблар малакасини ошириш ;
- Транскрипция билан ишлаш ҳақида тасаввур уйғотиш;
-Лингвистик соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш учун машқлар устида ишлаш;
-Адабиётшуносликка оид билимларни мустаҳкамлаш ,такрорлаш учун материалларни ташкил қилиш;
- Ёзма ва оғзаки нутқни ўстириш машқлари бажартириш ифодали ўқитишни ташкил қилиш;
-Умумлаштириш филолг таҳлил ҳақида тасаввур бериш сингари қатор масалалар кўзда тутилади.
Истиқлол даври тараққиётида тамомила янги босқични бошлаб берди . Шу туфайли кишилар онгида ўтмишга, тарихда яшаб ўтган турли сиймолар фаолияти ва ижодига ҳолисона , тўғри муносабатида бўлиш маъсулияти шакилланди . Бу билан илм-фан олдига ҳам янги-янги вазифалар қўйиладики ,бу шубҳасиз,филологиянинг кейинги тараққиётига ҳам алоқадордир.Маълумки,хар бир фаннинг таълимидан кўзланган бош мақсад муайян соҳа бўйича етук мутахассис тайёрлашга қаратилгандир. Худди шунингдек, филология илми таълими эса бўлажак мутахассисда, аввало, идрокий тафаккурни такомил топширишни бош мақсад қилиб олади. Пировард натижада, миллий мафкура талабларига мос равишда мутахассис, шахс ва баркамол ирсонни вояга етказиш мумкин бўлади. Шу маънода бўлажак филологларга берилаётган билимлар ва бунинг келажакдаги самараси ҳақида айрим мулоҳазаларни билдириш ўринли кўринадики, биз қуйида шу ҳақда айрим фикрларни билдириб ўтмоқчимиз.
Таълим жараёнида турли аспектдаги таҳлилларда фойдаланилади. Бу талабаларга муайян фанлари ўтилишида билим бериш учун зарур.Матнинг турли аспектлардаги таҳлили амалга оширилаётган бир пайтда филологик таҳлил ҳақида сўз юритиш ,уни оммалаштириш муҳимлигига эътибор қаратиш, бу ҳақида келажак пойдевори бундёдкорлари- филолигликка даъвогар талабаларга тушунча бериш заруриятига нима учун кун тартибидаги долзарб масала сифатида қаралмоғи лозим?
Муаммонинг илмий-методик ечими масаласида шуни айтиш мумки, бизга маълум ва амалда бўлган режага кўра адабиётшунослик ва тилшунослик алоҳида фанлар сифатида ўқитилиб келинмоқда.Ундан кўзланган мақсад эса, эслатилганидек тил ва адабиётнинг систем- структур ҳусусиятлариниўрганиш ва тадқиқ этишга қаратилган.Дейлик агар белги соф лингвистик (грамматик) нуқтаи назардан қараладиган бўлса,албатта унинг ифода вамазмун фанлари муайян методлар асосида ўрганилади.Бироқ у матн доирасида ўрганиладиган бўлса,унинг функция плани ҳам тадқиқ этиладики,аксарият ҳолатларда ,асосан шу билан чегараланиб қолинмоқда.
Кўринадики, ҳар қандай матннинг асосини унинг материали бўлган тил ҳусусияти ташкил этади.Бинобарин,таҳлил бу жиҳатсизтўлақонли бўлиши мумкин эмас.Бироқ унинг поэтик тамони ҳаммавжудки,мазкур ҳолат умумфилологик нуқтаи назардан ёндашувни талаб этади .Умуман олганда таълимда фанлараро ва соҳалараро боғланиш масаласи долзарб.Бинобарин,унинг ечими назарий фикрларнинг амалиёт билан боғлиқлиги ,замонавий билм бериш масаласи ,талабани мустаққил фикрлашга ўргатиш,матннинг Урди аспектлардаги таҳлили амалга оширилаётган бир пайтта ” филологик таҳлил” тушунчасини оммалаштириш бу ҳақида келажак пойдевори бунёдкорлари бўлган филологикка даъвогар талабаларга тушунча бериш заруриати юқорида билдирилган фикрларнинг далилидир.
Қозоғистонда 900 мингга яқин ўзбек миллати истиқомат қилади Туркистон вилоятида 121 ўзбек мактаби бар.Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари сони 520 та,шулардан 180 та нафақа ёшида ,юқори ўқувчилари эса 79998
Чимкент шаҳрида 32 та умумий ўрта мактаб ва 5 та ҳусусий ўзбек мактаби бор. Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларининг сони 130 та шулардан 48 таси нафақа ёшида. Жами 158 та мактабда 650 ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бор .Шулардан 228 таси нафақада,юқори синф ўқувчилари сони 94988 та. Aтоқли Авар шоири Расул Гамзатовнинг «Она тилимдан айрилсам, бугун ўлимга тайёрман», деган сўзи қалбимда муҳирланиб қолган деган сўзидан бошқа сўз топа олмаяпман.
Тўғри, ўзбек тили Қозоғистон давлати учун миллий тили эмас, лекин ўзбек миллати учун бутун дунёдир….
Ўзбек тили миллатнинг тили, ўзбек миллий маданиятининг кўзгусидир.
Бизга маълум дунёда 60 миллиондан ортиқ ўзбек миллати истиқомат қилади. Жамиятда миллатчилик,маҳаллийчилик деган иллатлар бор буни яхши биламиз . Мустақиллик олганимизга 33 йил бўлди, лекин хозиргача бу иллатлар томири отса ортади-ю лекин йўқолмаётир.